Паррандачилик соҳасида инкубатория тизимини жадал ривожлантириш бўйича тавсиялар

Бугунги кунда паррандачилик жадал суръатлар билан ривожланмоқда. Янги-янги паррандачилик хўжаликлари ва корхоналарининг ташкил топиши, аҳоли хонадонларида  50-100 ва ундан ортиқ сонда паррандаларнинг асралиши натижасида истеъмол бозорида паррандачилик маҳсулотларининг нарх-навосининг барқарор сақланиб туриши бунинг далилидир. Дарҳақиқат паррандачилик етти хазинанинг биридир. Паррандалар нафақат гўшти, тухуми, балки пати учун ҳам боқилади. Бу соҳа ҳозирга келиб чорвачиликдаги асосий йўналишлардан бирига айланиб улгурди. Бунинг сабаби – парранда боқиш катта харажат талаб қилмайди, сақлаш иншоотлари жуда оддий.

Аввало баҳор бошланиши билан инкубатория ва паррандачилик хўжаликларидан сараланган жўжалар олинади. Чунки паррандалар қиш мавсумига қадар тез ривожланади ва тухум бера бошлайди.

Бунинг учун ветеринария талабларига жавоб берадиган, барча шарт – шароитларга эга бўлган жўжаларни сақлаш жойи тайёрланади. Айрим ҳолларда жой тайёрланмасдан келтирилган жўжалар дастлабки кунларданоқ нобуд бўла бошлайди.

Бундай ҳолат содир бўлмаслиги учун кенг ва ёруғ хоналар танланади.  Бинодаги барча мослама ва инвентарлар ташқарига чиқарилиб, хоналар аерозол усулида дезинфексия қилинади.

Мамлакатимизда инкубатсион бройлер тухумлари етиштирилади ва ундан ташқари чет давлатдандан импорт қилиб олиб келинади. Транспортировка вақтида инкубатсион тухумларни махсус самолёт ва юк машиналарида ташилади. Бу жараёнда юкхона ҳарорати 15-170C, намлиги эса 40-70% бўлиши шарт. Самолёт қўниш жараёнидаги зарба, юк машинасидаги носозликлар ва йўллардаги носозликлар кузатилганда инкубатсион тухумларнинг жўжа чиқиш фоизи тушиб кетади. Сабаби тухум сариғини ушлаб турувчи 2 дона спиралдан биттаси ёки иккаласи ҳам узилиши мумкин. Бундай тухумлардан жўжа очиб чиқмайди.

Инкубаторияга кириш учун махсус ювиниш ва кийим алмаштириш хоналаридан ўтиш лозим. Инкубаторияга тухум олиб келувчи юк машинаси дезобаръердан ўтиб, махсус ускуна ёрдамида юк машнаси қўшимча дезинфексион суюқлик билан дезинфексияланади. Агарда паррандачилик соҳасида ушбу кўрсатмаларга амал қилиб борилса, албатта кўзланган яхши натижаларга эришилади.

Тухумдан жўжа очиб чиқиш фоизини тушишини олдини олиш учун паррандачилик фабрикасидаги ота-она галасидан (брудер) тухумларни бир кунда 5 маротаба териб чиқилади. Сабаби инкубатсион тухумлар 250C дан ривожланиш босқичига ўтади. Брудер сехидан олиб чиқилган тухумларни 170C ли 40-70% намликдаги совутгичда вақтинча сақлаш керак бўлади. Агар тухумларнинг пўстлоғи кир, ифлосланганлари бўлса (тўшама, ахлат, тухум ичидаги суюклиги), механик тозалаш зарур бўлади. Бунақа тухумларни тозалашда суюқ дезинфектантлардан фойдаланмаслик керак. Сабаби суюқ дезинфектантлар тухум микротешикларини ёпиб қўяди. Натижада тухумдан жўжа чиқиш фоизи тушиб кетади.

Инкубатория хонасида ҳарорат 300C, намлик 40-70% бўлиши керак. Брудер сехларидаги ҳарорат 250C дан баланд бўлганда эмбрион ривожланиш даврига ўтади, шундан сўнг инкубатор тухумлар тухум омборхонасига олиб борилганда, у ердаги ҳаво ҳарорати паст бўлганлиги сабабли эмбрионлар нобуд бўлади. Инкубаторга қўйилган бундай тухумлар маълум вақтдан сўнг портлай бошлайди (бомбёжка).

Инкубаторияга траснпортда келтирилган инкубатсион тухумларни ичидан яроқсиз (брак) тухумлар (пўчоғи юпқа, шакли ноаниқ, кичик, катта, синиқ, ёриқ, нотекис, кичик ёриқчалар, ифлосланган тухумлар) ажратилади ва инкубатсион тухумлар тухум сақланадиган омборхоналардаги махсус стеллажларга терилади. Овоскоп орқали тухумларни кўриб, микроёриқлари бор тухумлар ажратилади ва бракка чиқарилади.  Стеллажларда ҳар бир соатда тухумлар чапга ва ўнгга ағдарилиб турилади. Инкубатсион тухумларни вақтинча сақлашда яроқлилик муддатини узайтириш учун 130C да сақлаш мумкин, намлик меъёридан юқори бўлса, вентилятсия тизимидан фойдаланилади, аксинча намлик паст бўлса, инкубатсион хонага сув сепилади. Инкубатсион тухумларни инкубаторга қўйишдан аввал қуруқ дезинфексия қилиш керак бўлади. Бунда формалинга калий перманганат (марганцовка КМнО4) қўшиб тутатиш усулида ёки махсус ускуна билан аммиак ёрдамида дезинфексия қилинади. Сўнгра тухумлар инкубаторларга жойлаштирилади. Инкубаторларга қўйилган тухумлар етарли ҳароратни олгач 6 соатдан сўнг тухум ривожланиш босқичига ўтади. Инкубатор ва жўжаларни очиб чиқариш шкафида (выводной шкаф) умумий 504 соат давомида сақланиши лозим, агарда ушбу вақтдан кам ёки кўп вақт давомида сақланса, тухумдан нимжон, яшаш ҳаётчанлиги паст бўлган жўжалар очилади.

Инкубаторда тухумлар ҳар бир соатда ағдарилиб турилади, сабаби эмбрион ўртада туриб ривожланиши керак. Тухум ағдарилиб турилмаса эмбрион тухумнинг бир тарафига ёпишиб ривожланади ва кўп қисми тухумлардан очиб чиқмайди. Инкубаторда ҳарорат 37,50C, намлик 28,2-29,0% гача норма ҳисобланади. Ўртача ва катта тухумларда намлик 28,2%, кичик бўлса 29,0% бўлади. Намликнинг ўзгартирилиш сабаби кичик тухумлар кўпроқ намлик талаб қилади, катта тухумлар эса камроқ намлик талаб қилади. Бунинг сабаби эса кичик тухумлардаги суюкликнинг камлиги, катта тухумларда эса тухум суюқлигининг кўплиги ҳисобланади.

Инкубаториядаги ҳарорат меъёридан паст ёки баланд бўлса, тухумдаги жўжаларда патологоанатомик ўзгаришлар билан очиб чиқишига олиб келади. Ҳарорат баланд бўлса жўжанинг бош чаноғи қисмида қон (гематома) ҳосил бўлади. Намлик баланд бўлса нафас йўли тизими касалликка тез чалинувчан бўлиб қолади. Намлик паст бўлса бунда ҳам нафас йўли тизими касалликка чалинувчан бўлиб, оёқ тўпиқчасида қизил доғ пайдо бўлади. Сабаби тухумга намлик етишмаганда тухум пўстлоғи қотади ва жўжалар тухумдан чиқишга уринишганда оёғининг тўпиқ қисми билан ишқаланиши натижасида қон қуйилиш ҳолати кузатилади.

Инкубаторда тухумлар ўзидан карбонат ангидрид (CО2) гази ишлаб чиқаради, шу сабабли тухумлар бу газдан заҳарланмаслиги учун хонадаги вентелятсия доимий ишлаб туриши лозим.

Инкубаторда тухумлар 18-19 кун давомида сақланади, сўнгра жўжа очиб чиқарувчи шкафга (выводной шкаф) 2-3 кунга ўтказилади. Инкубаторда турган тухумларни вақти-вақти билан оталанган тухумларни фоизини тахминан билиш учун овоскоп ёрдамида овоскопия қилинади. Жўжа очиб чиқарувчи шкафдаги (выводной шкаф) ҳарорат 37,20C бўлади, намлик биринчи кун 29%, иккинчи ва учунчи кунлари 30% бўлишни талаб этади. Тухумдан чиқган жўжаларни териш учун 4 соат олдин намлик беркитилади. Инкубаторда ва жўжаларни чиқариш шкафида (выводной шкаф) ҳарорат +25 0C дан паст бўлса тухум ичидаги эмбрионларни нобуд бўлишига олиб келади.

Инкубаторияларда албатта биринчи навбатта генератор бўлиши керак бўлади. Тухумдан чиқган жўжаларнинг ҳар хил турдаги юқумли касалликларга чалинишини олдини олиш мақсадида, жўжа очиб чиқарувчи шкафга (выводной  шкаф) 50%ли формалиннинг сувдаги эритмаси 2 кун давомида 1 маротабадан қўйилади. Инкубатор ва жўжа очиб чиқарувчи шкафга (выводной шкаф) намлик учун фойдаланиладиган сув дистилланган бўлса мақсадга мувофиқ бўлади. Инкубатория хонаси ва жўжа очиб чиқарувчи шкаф (выводной  шкаф) хонаси алоҳида бўлиши шарт. Тухумдан чиқган жўжаларни жоиз бўлса ваксинатсия қилинади. Ваксинатсия усуллари спрей ва инеъксия орқали амалга оширилади. Инкубатордан чиқган жўжаларни кўрикдан ўтказиш лозим, ногиронлари бўлса ажратиб ташлаш зарур. Масалан: тумшуғи қийшиқ, чўлоқ, пати кам, қорин соҳаси катта, кўзи кўр, оёқ тўпиқчаси қизарган, киндиги қора ёки кўкимтир ва ҳакозо.

Инкубаториялардаги жўжаларни вақтинча сақлаш хонаси 240C, намлик 40-70% бўлиши лозим, вентелясия доим ишлаб туриши керак, қоронғи хонада сақлаш мақсадга мувофиқ. Сабаби жўжалар ташқи таъсуротлардан ҳоли бўлади ва ортиқча энергия сарфлашга ҳожат қолмайди. Жўжалар белгиланган меъёрда озиқлантирмасдан сақланса 3 кунгача ҳаётчанлигини сақлаб қолади, сабаби қорин бўшлиғидаги сариқлик (желток) озуқа ёки сув сифатида фаолият кўрсатади. Сақланаётган жўжаларга ушбу вақт давомида озиқа ёки сув бериб қўйилса, жўжаларнинг организми озиқланиш тартибига ўрганиб қолади ва организм сувсаш ва оч қолиш жараёнига ўтиб қолади. Инкубатор ва жўжа очиб чиқарувчи шкафларни (выводной  шкаф) формалин, калий перманганат, уксус кислотаси билан дезинфексия қилиб туриш лозим.

Инкубатор ва жўжаларни очиб чиқариш шкафи (выводной  шкаф) Кун Ҳарорат (0C) Намлик (%)
Инкубатор 1-18 37,5 28,2 – 29,0
Жўжаларни очиб чиқариш шкафи (выводной  шкаф) 19-20 37,2 29,0
21 37,2 30,0

 

 

Жўжалар тухумдан чиқиш даврида ўзидан жуда кўп пар чиқаради. Ҳозирги замонавий жўжа очиб чиқарувчи шкафларга (выводной  шкаф) алоҳида пар тергичи мавжуд (пухосбор). Бу парлар жўжаларни кўзига, оғзига, бурнига тушганда салбий оқибатларга олиб келиши мумкин, яъни жўжаларнинг сифатини, яшовчанлигини пасайтириши мумкин. Бу жараён ҳам бошқа омиллар сингари жўжаларнинг сифат даражасига салбий таъсир этиб, асосий омиллар қаторига киргизиб қўйишимиз мумкин. Ҳозирги вақтда ишлаб чиқарилаётган инкубаторлар самарали кўрсаткичларга эга бўлиб, шулардан электрт энергияси тежамкорлиги билан, тухум сонининг кўпроқ жойлаштирилиши билан, ўрнатилган ускуналарини аниқлик даражасида ишлаши жўжаларни сифат даражаси юқорилиги билан ажралиб туради.

Ушбу тавсиянома Самарқанд давлат ветеринария медитсинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети ассистенти Б.Б.Жайнаров, дотсент З.Ж.Шапулатова, ассистентлар Ж.Х.Курбанов, Р.Н.Ешқувватовлар томонидан тайёрланди.