Куркаларни парваришлаш ва улардан халқ табобатида фойдаланиш усуллар

 

Курка – Индюк – Қулқул – Meleagris Linnaeus –  товуқсимонлар туркумининг куркасимонлар оиласига мансуб паранда бўлиб,  йирик, оёқлари нисбатан узун, бақувват, думи кенг, қанотлари қисқа, дўппайиб чиққан. Боши ва бўйнида “тож”лари бор, патлари қалин. Тумшуғининг юқори қисмидан тери ўсимтаси  осилиб туради. Жинсий қўзғалиш даврида ўсимтанинг узунлиги 12-15 сантиметрга етади. Куркалар “ёввойи-оддий” ва “маданийлашган-ола” курка деган иккита уруққа бўлинади. Уларнинг ватани Марказий Америкадир. Америка қитъаси очилгандан кейин 16-асрдан бошлаб испанлар Европага  “денгиз орти товуқлари” номи билан олиб келишган ва шу ердан бошқа ерлага тарқатишган. Дастлаб  энг йирик хонаки паранда сифатида асосан гўшти учун боқилган. Ҳозирда дунёнинг 150 дан ортиқ  мамлакатларида 100 дан ортиқ маданийлаштирилган зотлари гўшт ва тухум учун, икки хил усулда, биринчиси – яйлов усулда ва иккинчиси – саноат усулда боқилмоқда. Яйлов усулида боқилганда макиёнлари ерга оддийгина  ин қуриб, 10-15 та тухум қўяди. 28 кун босиб ётади. Тухимдан чиққан болалари онаси ва хўрозлари билан алоҳида гала бўлиб юришади. Улар ўсимлик ва ҳашоратлар билан озиқланади. Ёввойи куркалар овланади, хонаки куркалар билан жуфтлаштириб янгиланган насл олинади.

Ўзбекистонда асосан қуйидаги кенг тарқалган зотлари боқилмоқда:

  • “Махаллий ўзбек” зотли кукка. Ўрта Осиё иқлимига мослашган зот бўлиб, йиллар давомида яратилган, патларининг ранглари бўйича бир неча турлари бор: бронза ранги, оч сариқ ранг ва бошқалар. Тирик вазни унча юқори эмас, эркаги 6-7 килограм, урғочиси 3.5-4 килограм, йилига 45-50 дона тухум беради, 12-15 йил яшайди. Охирги йиллари юқори маҳсулдор курка зотлари билан чатиштириб, маҳаллий курка зотлари яратилиб, уларнинг махсулдорлиги оширилди, эркак куркалар 10 килограм, урғочилари 6.5-7 килограмни ташкил қилиб, йилига 80 тагача тухум беради ва бир дона тухумини оғирлиги эса 65-70 грамни ташкил қиладиган зотлари яратилди;
  • “Бронза Шимолий Кавказ” зотли курка. 1946 йилда Ставропол ўлкасида маҳаллий бронза  ранг курка зотини кенг кўкракли бронза ранг куркаси билан чатиштириш орқали яратилган. Патлари бронза ранг, серҳаракат, ноқулай табиат шароитларига чидамли, эркагини тирик вазни 12-14 килограм, урғочиники эса 7-8 килограм, йиллик ўртача тухуми 80 гача, бир дона тухум оғирлиги 80-85 грамни ташкил этади;
  • “Шимолий Кавказ” зотли курка. Шимолий Кавказ хўжаликларида маҳаллий куркаларни кенг кўкракли бронза ранг куркалари билан чатиштириш орқали яратилган. Улар маҳаллий шароитга айниқса яйловда боқишга жуда мослашган, бўлиб ранги ола, серҳаракат, эркагини тирик вазни 14-15 килограм, урғочиники эса 8-9 килограмни, 90 тагача тухум, бир дона тухумининг вазни эса 90 грамни ташкил қилади;
  • “Оқ Шимолий Кавказ” зотли курка. 1964 йил Ставропол ўлкасида махаллий бронза ранг курка зотини кенг кўкракли оқ ранг тусдаги куркаси билан чатиштириш орққали яратилган бўлиб, патлари оқ ранг, эркагини вазни 12-14 килограм, урғочиники эса 6-7 килограм, тухум олиши йилига 75 та, ҳар бир дона тухумини оғирлиги эса 85 грамни ташкил қилади;
  • “Қора Тихоретс” зотли курка. Краснодар ўлкаси Тихоретис туманида махаллий қора зотли куркаларнинг наслини якка танлаш асосида яратилган бўлиб, қора бронза рангида товланади, эркагининг вазни 9.5-10 килограм, урғочиники эса 5-6 килограмни, йиллик тухум олиши 100 донагача, ҳар бир дона тухумнинг оғирлиги эса 85 грамни ташкил қилади;
  • “Оқ Москва” ва “Бронза Москва” зотли куркалар. Москва вилоятидаги “Березки” хўжалигида яратилган. Патлари ранги оқ ва  бронза-мис ранги шуъласини бергани учун бронза рангли номини олган, эркагини вазни 14 килограмгача, урғочисиники эса 9 килограмгача, йиллик тухуми 100 донагача, битта тухумни оғирлиги эса 80 грамчани ташкил қиади;
  • “Кембриж” ёки “Голланд” зотли курка. Патларининг ранги кўкимтир-қора рангда жилоланади, жўжалари тўқ жигар ранг-кул ранг доғлари билан ажралиб туради. Эркагининг вазни 15- килогача, урғочисиники эса 10 килогача, йиллик тухум бериши эса 70тагача, ҳар бир тухумни оғирлиги эса 100 грамгани ташкил қилади;
  • “Бронзаранг кенг кўкракли” зотли курка. Келиб чиқиши Америкадан бўлиб, бронза рангли, сиёҳ ва пушту ранглари билан жилоланади. Эркагининг тирик вазни 16-19 килогача, урғочисиники эса 11 килогача, ўртача йиллик тухум бериши эса 85 тагача, ҳар бир тухумни вазни эса 110 грамгача етади;
  • “Қора Испан” зотли курка. 17-аср бошларида Испаниядан Шарқий Англиянинг Норфолк графлигига келтирилган куркалардан якка танлов асосида яратилган. Патлари курагида ва дум қисмида тўқ жигар ранг яшил ранг шуъласи билан товланади, куркаларнинг бош қисмида оқ доғлари бўлади, оёқлари қора рангда, ўрта бўйли, тирик вазни 16-18 килограмни, йиллик ўртача тухум бериши 70 тагача, ҳар бир дона тухумни оғирлиги эса 110 грамгача тош босади;

Юқоридаги курка зотларини гўшт ва тухум йўналишларига қараб боқилади.

Курканинг гўшти мазали, тўйимли ва парҳез таом сифатида аъло даражада эканлиги ва боқиш ҳаражатлари кўп маблағ талаб қилмаганлиги, куркачилик махсулотлари ишлаб чиқаришда сердаромад эканлигини ҳаёт исботлаб турибди.

Тухумида эса инсон организми учун зарур ва аминокислоталарга бой оқсил, лецитин, фосфорли ёғлар ҳамда витаминлар мавжуд. Каллорияси ўртача сифатли гўштдан қолишмайди ва яхши хазм бўлади. Тухуми оқлик, сариқлик ва пўчоқдан иборат.  Пўчоғи ичидаги моддаларни ва ривожланаётган эмбирионни ташқи муҳит таъсиридан сақлайди, тешикчалари орқали сув ва газлар  алмашинади, ўсаётган эмбирион эса пўчоқдаги минерал моддалардан фойдаланади, тухум пўчоғида ўртача 7500 дан зиёд тешикчалар бўлиб, қалинлиги 0.311-1.588 миллиметрача бўлади, тухимнинг сифати ва миқдори курка зотига боғлиқ бўлиб, уларни асраш, боқиш шароити ҳамда рациондаги минерал тузлар ва витаминларга боғлиқдир.  Тухимининг оқлиги 60 фоиз бўлиб, тўрт қаватдан: биринчиси – ташқи суюқ, иккинчиси – ташқи қаттиқ, учунчиси – ички суюқ ва тўртинчиси – ички қаттиқ бўлади. Тухумнинг сифати оқлик қаттиқ қаватининг кўплигига боғлиқ бўлади. Сариқликда ҳам ёғ ва озиқ моддалар кўп бўлади. Сариқнинг ўртасида эса уруғланган эмбирион диски жойлашган бўлади. Сариқлик бир неча тўқ ва оч қаватлардан иборат бўлиб, ранги каротин ва ксантофил пигментларига боғлиқ бўлади.

Курка тухумнинг ўзига хос шифобахш хусусиятлари ва халқ табобатида ишлатилиши. Тухум оқсилга бой неъматлардан бири бўлиб, инсон организми тухум оқсилини 98 фоизини ҳазм қилади. Истеъмол қилинган тухум иштаҳани  очиб, моддалар алмашинувини кучайтиради.

Тухум витамин ва фойдали микроэлементларга бойдир. Айниқса унинг сариғида табий витаминлар комплекси мавжуд бўлиб, таркибида 15 хил витамин, минерал ва микроэлементлар мавжуд, А ва Д витаминлар кўп бўлиб, улар одатий овқатларимизда кам миқдорда учрайди. Курка тухумида инсон организмига зарур бўлган кунлик витамин “А”нинг 6 фойизи, ҳамда витамин “Д”нинг 12 фойизи мавжуд бўлиб, суяклар мустаҳкамлигини сақлайди. Тухум сариғидаги Д витамини зарур бўлган кальций ва фосфорни ўзлаштиришда ёрдам беради. Бу ўз навбатида  ёш ўтган сайин вужудга келадиган касалликларни олдини олади.

Курка тухуми инсоннинг иммунитетини оширади. Тухимнинг таркибида инсон организмга зарур бўладиган аминокислоталар мавжудлиги инсоннинг иммунитетини мустаҳкамлигини ошириб, турли инфекциялардан ва бундан ташқари тухум таркибидаги лютеин инсон кўзини турли касалликлардан ҳимоя қилади.

Курка тухуми инсоннинг мия фаолиятини мустаҳкамлайди. Тухум таркиби даги тирозин мия ишини оширади, ушбу модда айниқса ҳайдовчилар, қутқарувчиларга жуда зарур, ҳаётга бўлган ишончни ва қувончни оширади, “қувонч гармони” серетонин ишлаб чиқаришда муҳим роль ўйнайди.

Курка тухуми инсонларни юрак-қон томир касалликларини ҳафини камайтиради. Биз ўрганиб қолган атеросклероз касаллигини келтириб чиқарувчи холестерин тухум истемол қилганда организмда ошиб кетмайди, қон босимини ўзгаришига олиб келмайди.

Курка тухуми кўз нурини ўткирлиги учун фойдалидир. Унинг таркибидаги лютеин ва зеаксантин антиоксидантларига бой бўлганлиги учун, катаракта ҳафини бартараф этади. Иштаҳани кўтаради, бу эрталабки нонушта учун энг мақбул таом ҳисобланади, у инсонни тўқ сақлайди.

Курка тухуми саратон касаллигини хавфини бартараф этади. Холин моддаси аёлларда юзага келиши мумкун бўлган кўкрак саратонини юзага келишини олдини олади. Хомиладорлар учун ҳам жуда фойдали бўлиб, 2 дона курка тухуми таркибида 250 миллиграм холин моддаси кундалик меъёр учун етарли  саналади.

Курка тухуми соч ва тери саломатлиги учун ҳам фойдали.  Курка тухуми таркибида В груҳига оид витаминлар жамланган бўлиб, улар соч, тирноқ ва тери саломатлиги учун жуда зарур бўлиб хисобланади.

Хулоса.  Ҳар бир хонадонда ҳар доим 50 бош Курка парвариш қилишни йўлга қўйса оила аъзолари врачга ва табибга хожат қолмайди. Ҳар бир инсон катталар ҳар куни 2 дан курка тухумини ва 100 грамдан курка гўштини (болалар эса 1 дан курка тухумини ва 50 грамдан курка гўштини) тановул қилиб борса, узоқ умр кўриши билан бирга сер фарзанд бўлишлигини ҳаёт исботлаган. Доимо уйда боқилган курка махсулотларини истемол қилишни, магазин ва дўконлардан ҳарид қилинган курка махсулотларни (чунки, улардаги курка махсулотлари фирмаларники бўлиб, гармонли озуқа билан боқилган) сотиб олмай, ўзингиз парвариш қилган курка махсулотларини танавул қилишларингни  тавсия қиламиз.  

                                           Фойдаланилган адабиётлар:

  1. Азимжон Жўраев. “Халқ табобати”, “Шарқ” нашриёт-матбаа, Тошкент-2008 йил;
  1. Иброҳимжон Асқаров. “Табобат Қомуси”, “Мумтоз сўз” – Тошкент – 2019 йил;
  2. Иброҳимжон Асқаров. “Сирли Табобат”, “Фан ва технологиялар нашриёт-матбаа уйи”, Тошкент – 2021 йил;
  3. Абдумалик Ўринбоев, Нўьмонжон Дадабоев, Шермухаммад Аминов. «Неьматлардан нажот излаб», Тошкент – 2017йил;
  4. Абдумалик Ўринбоев.  «Найнаво ва Найнаволиклар», Андижон -2020 йил.
  5. “АГРОНЕТ” ва “ЗАМИН” интернет каналлари маълумотларидан олинди.

Абдумалик Ўринбоев  – селекционер-патентшунос, ихтирочи-велосаёҳатчи, “Найнаво оқшоми” илмий экспериментал уруғчилик кўп тармоқли фермер хўжалигининг илмий ходими, Ўзбеистон тиббий–илмий фаолият билан шуғулланувчилар “ТАБОБАТ” Академиясининг аьзоси,  Ўрта Осиё халқлари тарихи институтининг “ТУРОН” Фанлари Академиясининг ФАХРИЙ АКАДЕМИГИ.