Навоий вилояти Навбаҳор туманидаги «Азизбек Асилбек Агро инвест» МЧЖ томонидан жорий йилда қуёнчилик кластери корхонаси фаолияти йўлга қўйилди.Йиллик қуввати 60 минг бош қуён етиштиришни ташкил этувчи мазкур корхонада 8 нафар киши иш билан таъминланган. Асосан гўшт учун боқиладиган қуёнлар 90 кун давомида етилиб, ўртача 3-3,5 килограмм тош босмоқда.
Корхонанинг парҳезбоп маҳсулотлари талабга кўра шифохоналар, таълим муассасалари ҳамда аҳолига етказиб берилади.


Сирож АСЛОНОВ олган суратлар, ЎзА. uza.uz




















