ҚУЁНХОНАНИ ДЕЗИНФЕКЦИЯ ҚИЛИШ

Қуёнларда юқумли касалликлар қўзғатувчи микроорганизмларни (бактерия ва вирусларни) ташқи муҳитда физиологик, кимёвий ва биологик усуллар билан йўқотиш чоралари мажмуиñ дезинфекция деб аталади.  Дезинфекциянинг қуйидаги турлари мавжуд:

профилактик дезинфекция(қуёнхона, катак, сув ва шу каби қуён боқишга дахлдор     нарсаларнинг юқумсизлантирилиши);

кундалик дезинфекция(жониворлар атрофидаги буюмлар дезинфекцияси);

якуний дезинфекция(касал қуёндан халос бўлгандан сўнг у яшаган катакда ўтказилади).

Усулларнинг қўлланилиши:

физиологик  усулда:  тўйинган  сув  буғи,  иссиқ  ҳаво,  ультрабинафша

нурлардан ёки қайнатиш усулидан фойдаланилади;

кимёвий  усулда:  эритма,  кукун  ва  газлар  кўринишидаги  дезинфекция моддалари қўлланилади, чангюткичлардан фойдаланилади.

Дезинфекция одатда санитар ишлов бериш жараёнида амалга оширилади.

Дезинфекция  тадбирлари  йилда2  маротаба  баҳор  ва  куз  фаслларида шунингдек, хўжаликда юқумли касаллик вужудга келганида ўтказилиши шарт.

Дезинфекция  тадбирларини  ўтказишдан  мақсада касалликнинг  таъсирли

бошланишини  зарарсизлантириш  ёки  барҳам  бериш  бўлиб,  жониворлар  сайр қиладиган яйловлар, гўнг йиғиладиган идишлар ва шу каби жойларни(жонивор тегадиган ташқи юза ва жисмлардан ташқари) зарарсизлантиришни кўзда тутади.

Дезинфекция  амалларига  киришишдан  олдин  асбоб-ускуна  ва  анжомлар ифлослик, чиқинди, момиқ, тўшама кабилардан тозаланади.

Қуёнхона  деворлари  ва  полини  дезинфекция  қилиш  мобайнида  аксарият ҳолларда янги ивитилган оҳак суви ишлатилади. Катаклар ва қуёнхонанинг айрим ёғоч  қисмларига  формалин,  креолин,  ўткир  натрий,  лизол  эритмалари  билан ишлов  берилади.  Металл  катаклар,  уларнинг  айрим  қисмлари(аралаш материаллардан  тайёрланган  катакларнинг  металл  панжара  ва  поллари) пайвандлаш лампасининг олови билан қиздириб чиқилади.

Аэрозолли  дезинфекция  мобайнида(қуёнлар  кўчириб  ўтказилмаган ҳолларда) ҳар1 мга20 мг сут кислотаси, 20 мг водород пероксиди эритмалари қўлланилиб, 20-30 дақиқа бардош бердирилади.

Дезинфекция воситаларини тайёрлаш усуллари:

2% ли формалинñ 1 стакан формалин1 челак совуқ сувда эритилади;

2% ли ўткир натрийñ 200 гр модда1 челак иссиқ сувда эритилади;

каустик(ўткир) содаñ 200 гр сода1 челак иссиқ сувда эритилади(санаб ўтилган  дезинфекция  воситаларининг1 литри  пол  ва  деворларнинг1 м2га сарфланади);

кул суви(ишқори сув) ñ 2 кг ёғоч кули1 челак иссиқ сувда эритилади, ушбу эритма2 соат қайнатилгач тиндирилади, ушбу сув4 челак сувда аралаштирилади ва такрор қайнатилади ва қайноқ ҳолатида қўлланилади.

xлорли оҳакнинг1, 2 ва5 % ли эритмасиñ ёғоч анжомлар, катакларнинг ёғоч қисмлари ва ҳудудни дезинфекциялаш учун қўлланилади;

хлорамин  1:10 нисбатдаги сув эритмаси.

Иситилган эритмалар(50-600С) совуқ ҳолатига нисбатан самаралироқдир.

Жониворларни  парваришлаш  учун  махсус  халат  ёки  комбинезон  ва пойабзалга, яхшиси резина пойафзалга(қишки пойафзалдан ташқари) эга бўлмоқ лозим. Ушбу кийим ва пойабзалларни вақти-вақти билан тозалаб дезинфекция қилиш шарт.

Қуёнхонага  кираверишдаги  бўсағага  дезинфекцияловчи  эритма  билан намланган гиламча тўшаб қўйиш лозим.

Дўстларингизга ҳам улашинг!
Cart
Your cart is currently empty.