Қуёнларнинг капалак зоти ҳақида

Бу зот 1887 йили Англияда яратилган. Танаси оқ, танасининг икки томонида симметрик қора доғлар бўлади. Айрим вакилларининг танасидаги доғлар жигарранг, кулранг бўлиши кузатилади. Бу зот кўпроқ Ўзбекистон, МДҲ ва Европа давлатларида боқилади. Вазни ўртача 4,3 кг, танаси 35 см, кўкрак айлананси 36 см. Капалак зоти ҳар туққанида ўрта ҳисобда 8 тадан болалайди. Серсут ва болаларини яхши парваришлайди. Бу гуруҳ ёки йўналишни ташкил қилувчи қуёнларнинг мўйнаси қуюқ, қалин, жун толалари калта бўлади. Дағал жун толалари юқорида кўрсатилган қуён зотлариникига нисбатан икки маротаба калта ва нозикроқдир.