Қуёнларнинг геморрагик касаллиги

Ушбу касаллик махсус кучайтирилган вирус билан Австралияда ҳаддан ташқари кўпайиб кетган ёввойи қуён ва кемирувчиларни жадал ва оммавий тарзда қириб ташлаш учун яратилган. Касаллик илк бор 1984 йилда Хитой ва Ҳиндистон орқали Владивостокка олиб келинган.
Клиник белгилари. Қуённинг заҳарланиши ўта кескин кечадиган бу касаллик, оқибати ўлим билан жуда тез якунланиши боис, унинг клиникасини пайқаб олишнинг имкони деярли йўқ. Гўё соппа-соғдек турган қуёнлар бутун бошли ферма ёки гуруҳ таркибида қирилиб кетади.

Ташхис. Очилган жасадларда шилимшик трахея, бронх ва ўпкаларда қон қуюлган кичик нуқталар, айрим мурдаларнинг ичакларида эса бироз қон қуюлиш аломатлари, ошқозонлари емга тўла ҳолда бўлишини кузатиш мумкин.
Касалликка қарши кураш чоралари. 3% ли гидроокс алюмин ва 0,8 фоизли формалинда заифлаштирилган касаллик қўзғатувчи вирус штамм Владимир-2000, Раббивак-V қуённинг геморрагик касаллигига карши вакцина 1 ойли қуёнга
бир маротаба 1 мл дозада, тери ёки мускул орасига юборилади. Касаллик кўзғатувчисига таъсирланмаслик (иммунитет) хусусияти қуёнда 7 ойга тўлгунга қадар давом этади.

Манба: «ҚУЁНЧИЛИК» Тузувчи: А.Х. Холматов – Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти “Иммуногенетика” лабораторияси мудири, қ.х.ф.н. (Агробанкдан 100 китоб тўплами)

Сайтда имловий ёки услубий хатога кўзингиз тушдими? Хато жумлани белгиланг ва CTRL+ENTER босиш орқали бизга хабар беринг.