Қуёнларнинг шиншила зоти ҳақида

Шиншилла зотининг келиб чиқиши тўғрисида тўлик маълумот йўқ. Юнгининг ранги Жанубий Америкада яшовчи кемирувчи ҳайвонга ўхшаши туфайли шу номда аталади. Шиншилла 1927 йилда Германиядан Россияга, сўнгра Ўзбекистонга олиб келиниб, йирик ва майдаларга ажратилди. Кейинчалик майда шиншилла кенг тарқалди.

Танаси баланд, суякдор, калласининг катталиги ўртача, қулоғи тўғри, танасининг массаси ўртача 5 кг, кўкрак айланаси 38 см, бир марта болалаганда 8-9 тагача бола
беради. Оналик инстинкти яхши ривожланган.

Шиншилла турли иқлим ҳудудларига мослашган, ҳаётчанлиги юқори. Танасининг ўртача оғирлиги 5 кг, тана узунлиги 62-70 см, кўкрак айлаиаси 38 см. Бу зот тез етилиши ва турли иқлим ҳудудларига мослашувчанлиги сабабли Ўзбекистонда ҳам бу зот вакилларини кўплаб учратиш мумкин.