Фландр зотли қуёнлар ҳақида

 

«Фландр». Фландрлар ёки Бельгия великанлари 400 йил мукаддам шу номдаги вилоятда етиштирилган. Бу жуда кадимий зотлардан ҳисобланади. Кўпинча бу жониворлар муйнасидан денгиз мушуги, қундуз, кенгуру ва бошка ҳайвонларнинг терисига ўхшатиб маҳсулотлар тайёрлашда фойдаланилади.
Фландр зоти
Зотга хос бўлган белги ва сифатлар:
— қулоқлари — тўғри, узун ва тиғиз;
— боши — катта;
— кўкраги — чуқур ва кенг;
— танаси — узун;
— орқаси — тўғри, баъзан арксимон;
— тирик вазни — 6,7 кг, баъзан 9 кг га етади;
— танасининг узунлиги — 67 см;
— она қуённинг сутдорлиги — юқори;
— ўртача вазни: 2 ойликда — 2 кг, 3 — 3,5 ойликда — 3 — 3,5 кг;
— бир туғушидаги куёнчаларнинг ўртача сони — 12 тагача;
— тез — етилиши паст;
— озуқага талаби — юкори;
— сўйганда гўшт чиқиши — 54 фоиз;
— ранги — хар хил: куёнга (агути) хос, сарик ~ кулранг,
кенгуруга хос — тўк кулранг, темир— кулранг.

— пуфлаганда кузга ташланадиган зонал ранги — турлича
тўқ кўкимтир — кулранг момиқ;
— юнг қоплами — узун, зич, қалин;
— рангининг алохида белгилари — тирноқларининг ранги
юнг рангига монанд бўлиши керак.