КУЛРАНГ ЙИРИК ҚУЁН ЗОТИ

Қуёнларнинг бу зоти 1952 йили Полтава  области Петров номли мўйначилик хўжалигида яратилган. Зот фландр қуёнларнинг ерли вакиллари билан чатиштириш натижасида вужудга келган. Уларнинг дурагай вакиллари йирик, вазни 4,5-6,5 кг. Танасининг узунлиги 56-66 см. Кўкрак доирасининг катталиги 37-39 см Ранги турли бўлади асосан кулранг кўп учрайди. Оч ва тўқ  кулранг вакиллари хам кўп учраб туради. Қорин қисми оёқларининг ички томони оқ, танаси баъзан кулранг малла бўлади. Тивит толаларининг остки қисми ҳаворанг уч қисми очроқ рангда бўлади. Қуёнларнинг зоти яратилганлигига унча қўп вақт бўлмаганлиги учун уларнинг ичида баъзан тим қора ёки оқлари хам учраб туради.

Урғочилари серпушт бўлган ҳолда ўз болаларини яхши эмизади ва парваришлайди. Болалари тез ўсиб улғаяди ва семиради. Масалан икки ойлик болаларининг оғирлиги 1,7 кг уч ойликлари 2 кг тўрт ойликлари 3кг ва ундан кўпроқ тош босади.

Йирик вакиллариннинг гўшти ўртача 3-3,5 кг ни ташкил қилади. Гўшти асосан танасининг 60-61 фоизга яқинлашади. Мўйнасининг катталиги 2500-2700 см квадрат, айрим йирик қуёнларники эса 3000 см квадрат ва ундан каттароқ бўлади.

Шуни айтиш керакки бу зот вакилларини асосан турли хилдаги касалликларга анчагина чидамли ҳисобланади. Умуман олганда улар орасида касаллик кам учрайди.

Муаллифлар: У.Ш.БАЛЛАСОВ,  

Ш.К. МАМАТИМИНОВ

                  А.А.ЮСУБАХМЕДОВ

Манба: Ш.К.Маматиминов, А.А.Юсубахмедов. ЎЗБЕКИСТОНДА БОҚИЛАДИГАН ҚУЁН ЗОТЛАРИ (264, 272-бетлар)  “Mамлакат тараққиёти – ёшлар нигоҳида” I-илмий-амалий конференцияси материаллари тўплами. Тошкент – 2017 йил.