КАЛИФОРНИЯ ЗОТЛИ ҚУЁН

7

Бу зот гўшт йўналишидаги катталиги ўртача, оқ рангли, фақат қулоқ учида, баъзан тумшуқ, оёқ кафтлари ва дум учида қорамтир – жигар рангли белгилар учрайди. АҚШ да Янгизелландия оқ, рус чипор, йирик шиншилла зотларини мураккаб чатиштириш ва олинган охирги авлодларини “ўз ичида» чатиштириш натижасида яратилган.

Бунда Новозеландия оқ зотини тез етилувчанлик, гўштдорлик белгиси, рус чипор зотдаги тери жун қопламининг тиғизлик хусусиятлари мужассамланган. Конституцияси мустаҳкам, баъзан суяги нозик гўштдор, тўлишган. Вазни 4-5 кг. Туғилганда ўртача 45г, 2 ойлик 1,9-2,3 кг, 3 ойликда 2,7-3,4 кг ва 5 ойликда 4,2 кг. Шундан сўнг ўсиш сусайиб, ҳаражат зиёд бўлади. Сўйим чиқими 56-60%, гавда гўштида эт чиқими 82-85%, суякка эса 13-15% қолади, ёғ эса 1,8-1,5%, серпуштлиги ўртача 8 бош, туғилганда тўлик оқ бўлиб, қорамтир белгилар кейинчалик пайдо бўлади, рус чипор зотига ўхшаш.  1971 йилда Англия, Венгриядан келтирилган. Украина, Россияда кенг тарқалган, Ўзбекистонда ҳам кенг тарқалган.

Ҳар иккала гўштдор зотлар бармоқ ораси ва кафтида жун қоплами бўлиб, тўр симли кафасларда асрашга мослашган.

Дўстларингизга ҳам улашинг!