КУЛРАНГ ВЕЛИКАН

160

Бу қуён зоти ҳам гўшт ва тери берадиган зотлар гуруҳига мансубдир. Кулранг великан 1952 йили Полтава вилоятининг «Петровский» жамоа хўжалигида зоотехник А.И. Канеевский томонидан маҳаллий зот қуёнларни четдан олиб келинган. Фландра зоти билан чатиштириб ва танлаш йўли билан вужудга келтирилган. Бу зотнинг ўзига хослиги иссиқ иқлимга жуда яхши мослашганлигидир. Кулранг великан танасининг бўйи 60-70 см, елкаси кенг ва тўғри,чаноқ қисми кенг, кўкрак айланаси 38 см, танасининг массаси 4-6кг. Суяк тузилишининг қўполлиги билан оқ великандан фарқ қилади.

Терисининг сатҳи 2500-3000 см2 ни ташкил этади.Юнгининг қалинлиги камроқ 100 мм2 да 16026 та юнгданиборат. Бола бериши ўртача 78 та. Кулранг великан асосан Россиянинг жанубий районларида кўпроқ тарқалган. Ўзбекистоннинг турли вилоятларида ҳам кулранг великан қуёнлари боқилмоқда.

Дўстларингизга ҳам улашинг!