Оқ великан қуён зоти ҳақида

Бу зотдаги қуёнларнинг жуссаси катта бўлади. Оқ великан зоти Бельгия ва Германияда узоқ вақт танлаш ва саралаш йўли билан чиқарилган.

 

Чунончи уларнинг ҳаётчанлиги паст, кўкраги тор, оналик инстинкти бўш, кам бола берадиган бўлган. Наслчилик ишларининг яхшиланиши натижасида бу зот анча такомиллаштирилди. Оқ великан шу хусусиятлари билан характерлики, тана тузилиши пишиқ, бўйи 60 см, кўкрак айланаси 37 см, танасининг массаси ўртача 5 кг, рекордчилари 8 кг гача боради.

Танасининг ранги оқ момиғи қуюқ бўлиб, 100 мм2да ўртача 20750 та тукчалари бор. Оқ великан катта тери беради. Уни исталган рангга бўяш мумкин. Бу зотдаги қуёнларнинг кўзлари рангсиз, шу туфайли кўз соққаси ичидаги қон томирлар ҳисобига қизил бўлиб кўринади.

Бола бериши ўртача 7-8 тага тўғри келади. Оқ великан қуёнларидан зотлараро чатиштириш ишларида ҳам фойдаланилади.