ЎЗБЕКИСТОН ШАРОИТИДА БОҚИЛАДИГАН ҚУЁН ЗОТЛАРИ

Маҳсулот етиштирилишига кўра қуёнлар 3 турга бўлинади: гўшт, гўшт-тери (мўйна) ва юнг олинадиган қуёнлар.

Бундан ташқари яна юнг қопламасига кўра: қисқа юнгли, меъёрий юнгли ва узун юнгли (момиқли); танасининг катталигига кўра: йирик, ўрта ва майда. груҳларга ажралади. Ҳозирги вақтда 60 дан ортиқ қуён зотлари боқилади.

Қуёнлар бундан 2000 йиллар илгари хонакилаштириш асосида яратилган бўлиб, ёввойи қуёнларнинг асл ватани Ўрта ер, Қора денгиз атрофида бўлиб бу ерлар мулойим иқлимли худудлар ҳисобланади. Қуёнлар дастлаб  Испания, Франция ҳудудларида яшаган. Хонакилаштирилгандан кейин бутун Европа, Осиё, Австралия ва Америка қитъаларига тарқалган. Осиё ва Европанинг кўпгина ҳудудларида қуёнларнинг ёввойи аждодларини ҳозирги пайтда ҳам учратиш мумкин.

«Испания» сўзи «Қуёнлар қирғоғи» маъносини англатади. Ёввойи қуён билан уй қуёнининг фарқи бор. Ёввойи қуёнлар маҳаллий ҳудудларимиз шароитида йилига 2-3 марта 3-5 бошдан кўзи очиқ, тук билан қопланган, бемалол юрадиган бола туғади.

Европа маҳаллий ўрмонларида ёввойи яшовчи алоҳида қуёнлар (заяц) бўғозлиги 52 кун бўлиб, улар хонаки қуёнлардан бошқа турлиги билан фарқ қилади. Ёввойи қуёнлар билан хонаки қуёнларни жуфтлаб авлод олиб бўлмайди. Қуёнлар тез етилувчанлиги, бола бериши, болалаш даврийлигининг йўқлиги, болаларнинг тез вояга етиши билан фарқ қилади.

Хонаки қуёнлар зоологик классификация бўйича кемирувчилар туркумига, товушқонлар оиласига, қуёнлар турига мансуб. Ёввойи қуёнлар жанубий мамлакатларда урчитилган. Ўрта асрларга келиб, аста-секин бутун Европа мамлакатларида, ҳозирги даврда эса қуёнлар ер куррасининг деярли барча ҳудудларидаги мамлакатларда урчитилмоқда. Кўпгина ҳудудларда ёввойи қуёнлар учрайди. Ёввоий қуёнлар тунда ёйилиб ёки жуфт бўлиб ўтлашади.

Хонаки қуёнлар ёввойи аждодларидан кўпгина белгилари билан фарқ қилади. Улар тирик вазни, гўштдорлиги, тез етилувчанлиги, жун қопламининг сифати каби хўжалик — фойдали белгилари билан устунлик қилади.

1-расм. Ёввойи қуён.

Зотлар қишлоқ хўжалик ҳайвонларининг кишилар меҳнати туфайли, бир хил шароитда таркиб топган алоҳида

гурухларидир. Зотлар кишилар жамиятининг маълум даврида ҳайвонларнинг муайян талабларига самарали ҳолда жавоб бера олиши асосида яратилади ва шу талабларни қондириш хусусиятларига эга бўлади. Зотларнинг энг ҳарактерли хусусиятлари:

Қишлоқ хўжалик ҳайвонлари ичида шу гуруҳнинг сон жиҳатидан кўплиги келиб чиқиши жиҳатидан умумийлиги, анатомик, морфологик, физиологик хўжалик фойдали белгиларидаги ўхшашликлар, ҳайвонларнинг маълум яшаш шароитига мослашиши кабилардир.

Зотдорқуёнларни яхши шароитда урчитиш лозим. Янги шароитга кўчирилган қуёнлар иқлим ва табиий-иқтисодий шароитлар таъсирида ўзгаради. Аммо яхши боқилса, яхши сақланса, зотли сифатини сақлаб қолиши мумкин.

Қуёнчиликда зот деб, келиб чиқиши бўйича умумийликка эга бўлиб, хўжалик фойдали белгиларга хос, тана тузилиши ва физиологик  хусусиятлари маҳсулдорлиги жиҳатидан ўхшаш, ҳамда бу хусусият-лариниавлоддан – авлодгаўтказа оладиган кўп сонли гуруҳи тушунилади.

Зотни доимий яхшиланишида мукаммал танлаш ва саралаш, хамда машҳур қаторлар ва оилалардан тўғри фойдаланишнинг аҳамияти катта.

Қуён зотлари маҳсулдорлик белгиларига кўра: гўштдор, гўшт-тери, тивит йўналишларига бўлинади. Шунингдек жун қопламининг узунлигига кўра:

  • ўрта жундор;
  • узун жундор;
  • ҳамда қўшимча равишда тивитли;
  • декоратив йўналишларга бўлинади.

Ўзбекистон Марказий Осиё ҳудудида ҳар томонлама эътиборга таалуқли бўлишидан ташқари, табиий иқлими тез ўзгарувчан, яъни ёзи иссиқ, қиши кескин совуб кетувчи ҳудуд ҳисобланади. Шунинг учун ҳам урчитиладиган қуён зотлари синовдан ўтказилиши  лозим. Бизнинг шароитимизга мослашиб урчитилаётган бир нечта қуён зотларини кўрсатиб ўтишимиз мумкин.

Қуёнлардан олинадиган маҳсулотларга қараб, улар иккита катта гуруҳга ажратилади.

Биринчи гуруҳ гўшт ва тери берадиган қуён зотлари. Бу гуруҳга жуда кўп қуёнлар киради.

Улар қуйидагилар: оқ великан, кулранг великан, россия мардери, шиншилла, капалаксимон, олмахонсимон, кумушсимон, қора қўнғир, вена зангориси, рус горностай, новозеландия оқи, калифорния қуёни, шаншань, гигант шиншилла, фландра, дания қуёни, бельгия ёввойиси, оқ мускат, бургундия қизили, франция папилиони, польша оқи, реке, франция қўйсимони, оқланд ва бошқалар.

Иккинчи гуруҳга тивит берадиган қуёнлар кириб, бу гуруҳнинг вакиллари кам тарқалган, зотлари ҳам кўп эмас. Бу гуруҳга оқ момиқ берадиган қуён, ангор зоти, киров зоти ва бошқа вакиллари киради.

Ёш ҳаваскор қуёнбоқар, албатта зотлар билан танишишдан олдин қуённинг тана тузилишини ҳам билиб олиши керак бўлади. Чунки қуён зотларини баҳолашда экстерер белгилари муҳим кўрсаткичдир. Қуйида мамлакатимизда кенг тарқалган қуён зотлари билан танишиб чиқамиз.

Муаллифлар: У.Ш.БАЛЛАСОВ, Ш.К. МАМАТИМИНОВ, А.А.ЮСУБАХМЕДОВ.

Ушбу мақолани дўстларингизга ҳам улашинг!