Қуён гўштининг фойдали хусусиятлари

54

Қуён гўшти жуда мулойим, хуштам ҳамда оқсилларга бой бўлади. Шунинг учун ёш болаларга, кексаларга ва бемор кишиларга пархез таом сифатида
танаввул қилиш тавсия этилади. Енгил ҳазм бўлиши сабабли ортиқча вазнга эга инсонлар учун ҳам ушбу маҳсулот жуда яхши ва мақбул емиш
ҳисобланади.
Парҳезшуносликда парҳез маҳсулоти сифатида қуён гўшти биринчи ўринни эгаллайди. Уни мунтазам истеъмол қилиш тери ва шиллиқ қаватларнинг
ҳолатига ижобий таъсир этади.
Қуён гўшти таркибидаги оқсил жиҳатидан фақат курка жўжаси гўштидан ортда қолиши мумкин. Инсон организми қуён гўштининг 90% га яқин оқсилини
ўзлаштира олади. Қорамол гўштининг эса фақат 62% оқсилини ўзлаштира олади. Қуён ёғи тез эрувчан бўлиб, сифати бўйича қорамол, чўчқа, қўй
ёғларидан устунроқ туради.
Қуён гўштида натрий моддаси парранда гўштига нисбатан 2,7 марта, бузоқ гўштидан эса 2,4 марта кам бўлади. Бу ҳолат холестерин моддасини
камайишига ва қуён гўштининг шифобахш бўлишига сабаб бўлади.
Турли ҳайвонларнинг 100 г ёғи ва гўшти таркибидаги холестернинг миқдори куйидагича:
Мол ёғида — 1,25 г;
Қўй ёғида -1,40 г;
Чўчқа ёғида — 0,33 г;
Бузоқ гўштида — 0,11 г;
Қуён гўштида — 0,4 г.
Қуён гўшти кўпинча қовуриб, димлаб, айрим вақтларда қайнатиб, дудлаб ёки тузлаб истеъмол қилинади. Овқат тайёрлаш жараёнида у тўйимлилик ва
мазали хусусиятларини сақлаб қолади. Қуён гўшти инсон организмига фойдали томонлари кўплигини ҳисобга олиб, уни турли гарнирлар билан
жумладан, турфа хилдаги сабзавотлар, мевалар, дуккакли маҳсулотлар, ёрмалар ва кўкатлар қўшиб, тайёрлаш мумкин.
Қуён болалари 70 кунликда бройлер гўшти учун сўйилиб, гўштининг таркибида 22% гача оқсил, 5% гача ёғ, тирик вазни эса 2 кг атрофида бўлади.
Сўйишга танланган қуёнлар бир кеча-кундуз озиқлантирмайди ва жун қоплами яхшилаб тозаланди. Қуённи орқа оёқларидан чап қўлда ушлаб колласи
пастга қаратилади. Махсус таёк билан энсасига ўртача куч билан урилади. Қуён хушсизланади. Орқа оёқларидан махсус илгакка илиб боғланади ва
қонсизлантириш учун кўзи ўйиб олинади, ёки бўйинда пайпаслаб кўриш билан луқиллаб турган уйқу артерияси топилиб пичоқни учи 1-2 см томирга
санчилади. Қони тўлиқ чиқиш учун 5-7 минут кутилади. Қуён гўштини совутгичда 3-4 кун, музлаткичда эса ярим йил давомида сақлаш мумкин.

Манба: «Қуёнчилик ва мўйначилик» фанидан маърузалар матни, Ш.Қ.Амиров

Дўстларингизга ҳам улашинг!