Қуёнчилик тармоғи ривожланмоқда

Навоий вилояти Навбаҳор туманидаги «Азизбек Асилбек Агро инвест» МЧЖ томонидан жорий йилда қуёнчилик кластери корхонаси фаолияти йўлга қўйилди.
Йиллик қуввати 60 минг бош қуён етиштиришни ташкил этувчи мазкур корхонада 8 нафар киши иш билан таъминланган. Асосан гўшт учун боқиладиган қуёнлар 90 кун давомида етилиб, ўртача 3-3,5 килограмм тош босмоқда.
Корхонанинг парҳезбоп маҳсулотлари талабга кўра шифохоналар, таълим муассасалари ҳамда аҳолига етказиб берилади.
photo_2020-06-25_16-44-36.jpg
photo_2020-06-25_16-44-38.jpg

 

Сирож АСЛОНОВ олган суратлар, ЎзА. uza.uz
Дўстларингизга ҳам улашинг!