Великан ва гигант қуён боқиш ва кўпайтириш

Великан қуёнлар кемирувчилар туркумининг энг йирик вакилларидан ҳисобланади. Великан қуёнлар ўртача вазни 5-6 кг бўлади, йирикларининг вазни 10 кг гача етиши мумкин. Қуёнларнинг оқ ва кулранг турлари кўпроқ тарқалган. Чунки уларни  парвариш қилиш ва боқиш осон ҳамда яхшигина иқтисодий фойда келтиради.

Катта жуссали қуёнлар 2 турга бўлинади:
1. великанлар — оқ ва кулранг великан қуёнлар қиради;
2. гигантлар — бу турга совет шиншилласи, бельгия фландри, капалак, гигант ангора, немис қўчқори зотлари киради.
Оқ ва кулранг великан қуёнлари фланр зоти ва яшовчан рус зотлари чатишишидан келиб чиққан. Шунинг учун оқ ва кулранг қуёнларнинг ажралиб турувчи томонлари қуйидагилар:

  • серпуштлик;
  • тез кўпайиш имконияти;
  • тана вазнининг тез ошиши (улғаёган қуён вазни 4,5-6,5 кг гача етади);
  • юқори яшовчанлик;
  • ноқулай шароитларга кўника олиш қобилияти.

Оқ ва кулранг великан қуёнларга донли маҳсулотлар, сабзавотлар, пичанни ўз ичига олган турфа ҳил озуқа рациони мос келади. Уларнинг ўзига хос жиҳати шундаки – улар бошқа зотлардан кўра кам сув истеъмол қилади, суюқлик етишмаслигини берилган озуқадан олиши керак. Улғайган қуёнларга озуқа сифатида сабзавотлардан – картошка, қовоқ; мевалардан – олма, нок; донли экинлар, майса, маккажўхори пояси ва яна қотган нон бериш мумкин.
Гигант қуёнлар великанлардан ҳам каттароқ бўлиб етилади. Фландр зотига мансуб Ральф қуёни Гиннеснинг рекорлар китобига ўзининг 19 кг вазни билан энг оғир қуён сифатида кирган.

Фландр зоти

Бу зот кўпроқ гўштликка боқилади, аммо терисининг сифати пастлиги билан бошқа турлардан ажралиб туради. Ўзининг катта жуссаси ва мустаҳкам гавда тузилишига қарамай улар ташқи муҳит ўзгаришига чидамсизлар. Шунинг учун бундай турдаги қуёнлар тез-тез инфекцион касалликларга дучор бўладилар. Уларни иссиқ тўшамали тўлиқ полга эга катакларда боқиш тавсия этилади. Панжаралар билан ўралган ўрада боқиш мумкин эмас.

Совет шиншилласи зоти

Шиншинлла гигант қуёнлар ичида энг қимматлиси ҳисобланади, чунки ундан гўшт маҳсулотидан ташқари қалин, юмшоқ, кумушранг тусга эга тери ҳам олиш мумкин. Бу турдаги қуёнлар махсус иқлим шароитларини талаб этмайди. Ўзининг қалин териси ҳисобига қуёнлар паст ҳароратга ҳам яхши мослашишади. Лекин елвизак ва қуёш нурлари қуёнларга ёмон таъсир кўрсатади: тез-тез касал бўлишади, нимжон бўлиб ўсишади, вазни ортиши секинлашади.

Немис қўчқори зоти

Бу турдаги қуёнларнинг ўзига хостили шундаки улар узун, шалпанг қулоқлари ва каттагина пешона эгалар. Териси қалин ва юнгли бўлмаганлиги учун қуёнлар фақат гўштликка боқилади. Бу қуёнлар қўпроқ декоратив мақсадларда ишлатиш учун қўл келади, сақлаш шароитлари жуда инжиқ ҳисобланишади. Уларни иссиқ тушишидан ва намли жойлардан эҳтиёт қилиш зарур. Қуёнларни вакцинасиясини ҳам доимо ўз вақтида қилиб бориш мақсадга мувофиқ

Гигант ангора зоти

Бу турдаги қуёнлар гўшти ёки териси учун эмас, балки енгил ва майин жуни учун боқилади. Шунинг учун бундай қуёнларни боқиш алоҳида эътибор талаб этади. Агар парваришлашда яхши қаралмаса уларнинг қимматли жуни жингалак бўлиб, сифатсиз аҳволга келиб қолади. Ҳар 3 ойда бир марта қуёнларнинг қимматбаҳо жунини қирқиб олса бўлади.

Капалак зоти

Бу турдаги қуёнларни алоҳида белгилари бу уларнинг терисида ажойиб жойлашган қора доғларидир. Улар ҳам гўштликка, ҳам тери олиш учун боқилади.
Бундай ғайриоддий тусга эга қуён зоти инглиз капалаги зотини фландр ва оқ великан зотларининг ўзаро чатишиши натижасида пайдо бўлган.

Гигант қуёнлар сақлаш учун катакни қазилган чуқурларга (яма) қуриб бўлмайди. Териси учун боқиладиган қуёнлар катакларини тоза ҳаво айланадиган жойга ўрнатиш мақсадга мувофиқ. Гўштликка боқиладиган қуёнларни эса ертўлада сақлагани маъқул. Чунки ёзда у ерда анчагина салқин бўлади, қишда эса елвизаклардан ҳоли бўлади. Великан қуёнлар тиқилинчда ўзларини ёмон ҳис қилишади, шунинг учун уларга баланд ва энли катаклаб ясаб бериш
керак.

Гигант қуён сақланадиган катакларга бўлган талаблар:

  • эркак қуён сақланадиган катак ўлчамлари – 80х100х65 см бўлиши керак;
  • урғочи қуён ва болалари сақланадиган катак ўлчамлари – 100х150х65 см бўлиши керак;
  • катаклар тоза, қуруқ, ёмон ҳидлардан ҳоли бўлиши керак;
  • исиб кетиш ва елвизак ҳолатлари бўлмаслиги таъминланиши керак.

Ҳар бир қуён жанжал ва ўлим ҳолатлари рўй бермаслиги учун алоҳида-алоҳида сақланиши керак.

Қуёнларни озиқлантириш
Ҳозирда зоомагазинлардан гигант қуёнлар боқиш учун исталган турдаги озуқани сотиб олиш мумкин. Фақат оддий қуёнларга бериладиган комбикормлар озуқа сифатида берилмайди, чунки уларда катта жуссали қуёнлар ўсиши учун зарур бўлган унсурлар бўлмайди. Оддий қуёнлар каби великан қуёнларни ҳам сабзавотлар – карам, сабзи; буғдой, пичан билан озиқлантириш мумкин. Лекин уларга чириган озуқалар, айниган маҳсулотлар бериш ярамайди.

Қуёнларни кўпайтириш
Гигант зотли қуёнларни улар жинсий балоғатга етгачгина чатиштириш мумкин. Оддий қуёнлар 4-5 ойда балоғатга етса, гигант қуёнлар 7-8 ойда тайёр бўлади. Етилиш даври узоқроқ давом этса ҳам, кўпайиш даврида урғочи қуён 7-10 та бола дунёга келтириб боқувчини хурсанд қилади. Урғочи гигант қуёнлар ҳеч қачон ўз болаларини еб қўйишмайди. Уларнинг сути ҳам барча қуёнчаларни боқишга етади. Агар барча қуёнчаларни асраб қолиш имкони бўлса, улар 1,5 ойлигида 2 кг гача вазнга эга бўлишади ва анча мустақил бўлиб қолишади. Озуқага протеин қўшимчалари қўшиб берилса, қуёнчалар янада тез катта бўлишади. Она қуён 1,5 ой ўтгач сут билан озиқлантиришни тўхтатади. Кейин болалариши бошқа катакка олиб, урғочи қуённи яна
чатиштириш мумкин.
Қуёнларни сотиб олишда уларнинг соғломлигини кўзи, бурни, териси рангига қараб аниқлаш мумкин. Ёдда тутиш керакки улғайган гигант қуён вазни 5-7 кг атрофида бўлади. Вазни оғир бўлган қуёнларни танлаш ҳам ярамайди. Чунки уларни кўпайтириш анча қийин бўлади.

Дўстларингизга ҳам улашинг!