ЯНГИ ЗЕЛАНДИЯ ОҚ ҚУЁНИ

39

1910 йилда АҚШда яратилган. Гўшт йўналишида, оқ рангли келтириб чатиштирилишида аввало қизил рангли альбинос ҳайвонлар танланади, сараланади ва олинган янги наслларни етилувчанлиги, гўштдорлик белгилари, сўйим чиқими, сўйим оғирлиги ва гўшт сифати каби кўрсаткичлари бўйиича сараланиб «ўз ичида» урчитилади. Қисман Фландр зотини ҳам қони сингдирилади.

Янги зеландия оқ қуёни АҚШ да жуда кенг тарқалган. 1950 йиллардан бошлаб Ғарбий Европа мамлакатларида, Осиё ва Марказий Осиё худудларида 1971 йилдан бошлаб тарқалди ва иқлимлаштирилди. Ҳозирги кунда Ўзбекистонда ҳам боқилади.

У мустаҳкам конституцияли, баъзан ингичка ва пишиқ суякли бўлиши билан фарқ қилади. Гавдаси унча узун эмас (47-50 см). тўлишганлик индекси 63% дан зиёд, кўкраги чуқур, кенг, орқаси энли, сағриси ёйиқ, мускуллари тўлишган. Вояга етганлари 4,5-5 кг гача, туғилганда боласи одатда 45 г атрофида майда туғилса-да, ўсиш тезлиги юқорилигидан 2 ойлигида 1,8-2,2 кг 3 ойлигида 2,7-3 кг га етади. 1 кг қўшимча ўсишига 3-5 кг.озуқа бирлиги сарфлайди. Бу зотдан асосий маҳсулот сифатида гўшт олиниб, қўшимча маҳсулот сифатида тери олинади. Сўйим чиқими 52-58%, гавда гўшти чиқими 77,5% гача. Серсутлиги ва серпуштлиги (7-12) билан фарқ қилади. Саноат чатиштириш усулида бошқа зотлар билан яхши натижа беради.

Муаллифлар: У.Ш.БАЛЛАСОВ,

Ш.К. МАМАТИМИНОВ

                  А.А.ЮСУБАХМЕДОВ

Дўстларингизга ҳам улашинг!